date

Бекхэм «Арсенал» мағлубиятидан кейин Ромеони ҳазиллади

Бекхэм «Арсенал» мағлубиятидан кейин Ромеони ҳазиллади

Девид Бекхэм ижтимоий тармоқларда ўғли Ромео устидан кулиб ўтди. Ромео «Арсенал» мухлиси, «канонирлар» эса яқинда ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бекхэм «Ромео, ҳаммаси жойидами?» дея ёзиб, «Манчестер Юнайтед» футболкасидаги эски суратини ҳам улашди.

Ромео бунга жавобан АПЛ турнир жадвалини эълон қилди ва очколар фарқини эслатиб, отасини ўзини баланд тутмасликка чақирди.

Ҳозирда АПЛнинг топ-4 жамоалари шундай: «Арсенал» (50 очко), «Манчестер Сити» (46), «Астон Вилла» (46), «Манчестер Юнайтед» (38).

Маълумот учун, Бекхэм «Манчестер Юнайтед» сафида 394 та ўйинда майдонга тушиб, 85 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бекхэм «Арсенал» мағлубиятидан кейин Ромеони ҳазиллади