date

Палмер Гвардиола кетмагунча «Ман Сити»га қайтмайди

Палмер Гвардиола кетмагунча «Ман Сити»га қайтмайди

«Челси»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер матбуотда яна «Манчестер Юнайтед» билан боғланмоқда. The Touchline нашри журналист Сэмюэл Лакхёрстга таяниб ёзишича, футболчи Лондон клубида ўзини ноқулай ҳис қилаётгани сабаб «қизил иблислар» сафига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, манбада Палмер Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни бошқариб турган пайтда собиқ жамоасига қайтишни истамаслиги таъкидланган.

Палмер «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йил сентябр ойида «Челси»га кўчиб ўтган. Transfermarkt порталига кўра, 23 ёшли футболчининг бозор қиймати 120 миллион еврога тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Палмер Гвардиола кетмагунча «Ман Сити»га қайтмайди