date

ПСЖ «Барселона» олдидан Решфордни илиб кетиши мумкин

ПСЖ «Барселона» олдидан Решфордни илиб кетиши мумкин

Ёзги трансферлар пайтида ПСЖ «Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Решфордни сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Ҳозирда 28 ёшли футболчи мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Football Insider хабарига кўра, Париж клуби Решфордга анчадан бери қизиқиш билдириб келади. Манбада айтилишича, агар «Барселона» ижара муддати якунлангач 30 миллион евролик сотиб олиш бандини ишга тушира олмаса, ПСЖ ёзда футболчи учун курашга киришиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Решфорднинг ўзи каталонияликлар сафида қолишни истаётгани таъкидланади.

Решфорд «Барселона» либосида барча мусобақаларда 30 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ «Барселона» олдидан Решфордни илиб кетиши мумкин