Бруну Фернандеш МЮдан маошини оширишни хоҳламоқда

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш трансфер миш-мишларида тез-тез тилга олинмоқда. Бунга сабаб — унинг клуб билан амалдаги шартномаси тугашига бир ярим йилдан ҳам кам вақт қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи аввалроқ ҳам бундай гап-сўзларга ўзи сабабчи бўлган: агар клуб истаса, трансфер вариантини инкор этмаслигини айтган эди.
Goal порталининг турк филиали хабарига кўра, Фернандеш янги шартномага имзо чекишга тайёр, бироқ ҳафтасига 400 минг фунт (тахминан 460 минг евро) миқдорида маош талаб қилмоқда.
31 ёшли Бруну МЮ сафида олти йил давомида 312 та ўйинда майдонга тушиб, 103 та гол ва 98 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!