date

«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» ҳужумчиси Ндиайени кузатмоқда

«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» ҳужумчиси Ндиайени кузатмоқда

«Эвертон» ҳужумчиси Илман Ндиайе фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk журналисти Дин Жонс хабарига кўра, «қизил иблислар» 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, «МЮ» январ ойидаги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин битимни якунлашни истамоқда.

Ндиайе 2024 йилда «Марсель»дан «Эвертон»га 18 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда 19 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Transfermarkt портали Ндиайенинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» «Эвертон» ҳужумчиси Ндиайени кузатмоқда