Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ аъзоси, айни вақтда “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 2010 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг “Барселона”га ўтишга яқин турганини ўз китобида ёзиб ўтган, деб маълум қилади Даракчи нашри.
“Жаҳон чемпионатидан кейин “Арсенал” билан бирга “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Барселона” ва “Реал” мени ўз сафида кўришни истаганди. Менинг агентим “Бавария” вакиллари билан ушбу жамоага ўтишимни муҳокама қилишганди.
Клубдагилар унга мендан қайси ҳолатда фойдаланишлари ҳақида айтишган. Бошқа клублар билан ҳам шундай ҳолат такрорланган. Мен “Барселона”га ўтишимга ишонгандим. Чунки дунёдаги ҳеч бир жамоа “Барселона” сингари чиройли ўйин кўрсатмасди.
Аммо жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Гвардиола жамоага ўтишим билан боғлиқ музокараларда иштирок этмади ва менга муҳокамалардан кейин телефон ҳам қилмади. У менинг трансферимга қизиқиш билдирмади. Шу сабаб “Барселона”га ўтишга бўлган қизиқишим дарров сўнганди”, – дейди Месут Ўзил. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди