date

Артета Субименди майдонда эркинроқ ҳаракатланишини истайди

Артета Субименди майдонда эркинроқ ҳаракатланишини истайди

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета ярим ҳимоячи Мартин Субименди ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Артетанинг айтишича, у футболчи билан илк суҳбатида Субименди ўз позициясида олдинга кўпроқ чиқиш борасида ўзини бироз чекланган ҳис қилганини айтган. Мураббийлар штаби эса унга керакли пайтда ва мос рақибларга қарши ўйинларда эркинлик беришга ҳаракат қилмоқда, шунда у бўш ҳудудларга ҳужум уюштириб олади. Артета Субимендининг бундай вазифани аъло даражада бажараётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Субименди АПЛнинг "Сандерленд"га қарши сўнгги ўйинида (3:0) ҳисобни очган эди. Испаниялик футболчи чап ярим қанотдан чиройли узоқ масофадан зарба йўллаб, учрашувдаги илк гол муаллифига айланди. Субименди "Арсенал" сафига 2025 йил ёзида қўшилган, ҳозиргача унинг ҳисобида 6 та гол бор: 5 таси АПЛда, 1 таси Лига кубогида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Субименди майдонда эркинроқ ҳаракатланишини истайди