«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш устида ишламоқда

«Интер» ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, Милан клуби 37 ёшли футболчига янги қисқа муддатли келишув таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Янги битим 2027 йил 30 июнгача мўлжалланиши мумкин. Мхитаряннинг «Интер» билан амалдаги шартномаси эса 2026 йил 30 июнгача амал қилади.
Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер»га ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчини 3,5 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг