Рашфорд келажаги бўйича МЮ нархдан қайтмоқчи эмас

Маркус Рашфорд ҳозирда «Барселона» сафида ижара асосида тўп тепмоқда. Ёзда каталонияликлар уни «Манчестер Юнайтед»дан 30 миллион евроқа сотиб олиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» бу суммани пасайтиришга уриниб кўрмоқчи, бироқ бундай келишув деярли имконсиз эканини тушуниб турибди. «Манчестер Юнайтед» 28 ёшли футболчининг нархи бўйича ён бермоқчи эмас: клуб ичида 30 миллион евро Рашфорд учун мантиқий, ҳатто паст баҳо сифатида баҳоланмоқда, дея хабар беради Испаниянинг Sport нашри. «Қизил иблислар» позициясини ҳужумчига Англияда талаб юқорилиги ҳам кучайтирмоқда.
Рашфорд «Барселона» либосида барча мусобақалардаги 34 ўйинда 10 гол урди ва 13 голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг