date

Кин Льюис-Поттер муҳим очко ҳақида фикр билдирди

Кин Льюис-Поттер муҳим очко ҳақида фикр билдирди

Англия чемпионатининг 26-тури доирасидаги сўнгги учрашувда «Брентфорд» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал»ига қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди. «Асаларилар»ни қутқарган гол муаллифи Кин Льюис-Поттер бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг у мавсумдаги учинчи голини ургани ва жамоаси қўлга киритган натижадан мамнунлигини яширмади. «Бу жуда катта ва муҳим очко. Учрашув охирида ҳаммаси исталган томонга оғиб кетиши мумкин эди. Биз бу дурангга лойиқ эдик. Англия футболининг “катта” жамоаларидан бирини хафа қила олсак, ҳар доим хурсанд бўламиз», — деди футболчи BBC Sport нашрига.

Ҳозирда «Брентфорд» Англия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кин Льюис-Поттер муҳим очко ҳақида фикр билдирди