Кержаков «Интер» «Ювентус» устидан ишончли ғалаба қозонади деб ҳисоблайди

«Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков Италия А Сериясида «Интер» ва «Ювентус» ўртасидаги яқинлашиб келаётган учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кержаковнинг айтишича, «Интер» уй майдонида рақибини анча устунлик билан енгиши мумкин. У тахминий ҳисоб сифатида 2:0 ёки 3:1 вариантларини тилга олди ва «Интер» рақибини «парчалаб ташлайди» дея таъкидлади. Шунингдек, у учрашувда Ҳакан Чалханоғлу гол уриш ёки голли узатма билан ажралиб чиқишига ишонч билдирди.
А Сериянинг 25-туридаги «Интер» — «Ювентус» баҳси шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги 00:45 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар биринчи даврада Туринда ўйнаган ўйинда «Интер» 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!