date

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунт бўйича қарор қабул қилиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунт бўйича қарор қабул қилиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтнинг келажаги ҳануз мавҳумлигича қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

27 ёшли футболчига Майкл Каррик тизимида асосий таркибдан жой олиш осон эмас: «ўнлик» позицияси жамоанинг етакчи юлдузи ва саркори Бруно Фернандеш томонидан банд қилинган. Англия ОАВ хабарига кўра, «қизил иблислар» Маунтни тахминан 20 млн фунт (23 млн евро) эвазига сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Transfermarkt порталида эса футболчининг бозордаги баҳоси юқорироқ — 32 млн евро. «Челси»нинг собиқ футболчиси билан амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунт бўйича қарор қабул қилиши мумкин