"Машъал" янги легионер олди: Абубакар марказга куч қўшиши кутилмоқда

Спорт1 дақиқа ўқиш96
"Машъал" янги легионер олди: Абубакар марказга куч қўшиши кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Муборакнинг “Машъал” жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.
  • 2000 йил 16 март куни туғилган футболчи марказий, таянч ва ҳужумкор ярим ҳимоячи ролларида ўйнай олади.
  • Абубакар профессионал фаолиятини “Аккра Лионс” клубида бошлаган ва кейинчалик ФК “Саражево”, “Лозница”, “Баҳла”, “Спартании Селемет”, “Ордабаси” ҳамда “Атирау” жамоаларида тўп сурган.

Муборакнинг “Машъал” жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни мустаҳкамлаш ишларини изчил давом эттирмоқда. Клуб расмий маълумотига кўра, жамоа ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.

2000 йил 16 март куни туғилган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва кўп қирралилиги билан ажралиб туради. Абубакар фақат марказий ярим ҳимоячи сифатида эмас, балки таянч ва ҳужумкор ярим ҳимоячи ролларида ҳам самарали ўйнай олиши билан қимматли кадр ҳисобланади. Бўйи 178 см бўлган легионер ўнг оёқли футболчи саналади.

Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини "Accra Lions" клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп суриб, турли чемпионатларда тажриба тўплашга улгурди. Хусусан, Босния ва Герсеговинада ФК “Саражево”, Сербияда “Лозница”, Оманда “Баҳла”, Молдовада “Спартании Селемет” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасида “Ордабасы” ҳамда “Атырау” таркибларида ҳам иштирок этгани қайд этилди.

Футболчи “Машъал” сафига эркин агент мақомида қўшилди. “Трансфермаркт” портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг евро атрофида баҳоланмоқда.

Клуб матбуот хизмати таъкидлаганидек, янги легионернинг майдон марказидаги фаоллиги, ўйинни ўқиш қобилияти ҳамда халқаро тажрибаси “Машъал”нинг янги мавсумдаги мақсадларига етишда муҳим омил бўлиши кутилмоқда.

Қисқаси, “Машъал” марказ чизиғига характерли, кўп вазифали футболчини олиб келди. Энди эса асосий савол битта: Абубакар шу тажрибасини Муборакда натижага айлантира оладими — мавсум бошланса, ҳаммаси майдонда кўринади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  2. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  3. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  4. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  5. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...
  6. Спорт
    Ўзбекистон аёллар гандбол терма жамоаси Осиё чемпионатида Австралияни тор-мор этди
  7. Спорт
    Гукеш Доммараджу 3-партиядан сўнг Жавоҳир Синдоровдан узр сўради
  8. Дунё
    Бразилияда яшин бир зарбада 20 та сигирни нобуд қилди
  9. Дунё
    Трамп Путинни нега «дўстим» деб атаганини изоҳлади
  10. Дунё
    АҚШда ҳомиладор маҳбус қўриқчилар гамбургер еяётганда қочиб кетди