date

МакКарти Роналду билан ишлаш мени ҳайратга солмади дейди

МакКарти Роналду билан ишлаш мени ҳайратга солмади дейди

Бенни МакКарти бир неча йил аввал «Манчестер Юнайтед»да ҳужумчилар бўйича мураббий сифатида фаолият юритган. Собиқ футболчининг айтишича, у Криштиану Роналду билан ишлашдан чўчимаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

МакКарти Роналду даражасидаги юлдуз билан ҳам мураббий сифатида нимадир бера олишини таъкидлади. «У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлса ҳам, мен ундан кўпроқ яшаганман ва барибир ниманидир ўргата оламан. Шундай экан, нега “вау” дейишим керак? Фақат Роналду бўлгани учун унга маҳлиё бўлишим шартми? Йўқ, мен у ерга нимадир бериш учун боргандим», — деди МакКарти Creamer Media’га.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2022 йил охирида фаолиятида иккинчи бор «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган. Орадан кўп ўтмай португалиялик ҳужумчи «Ал-Наср» билан шартнома имзолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МакКарти Роналду билан ишлаш мени ҳайратга солмади дейди