date

Артета Сака ўнинчи рақамда ўйнашни ёқтиришини айтди

Артета Сака ўнинчи рақамда ўйнашни ёқтиришини айтди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета жамоа етакчиларидан бири Букайо Саканинг кўп қиррали ўйинига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Сака «ўнлик» позициясида ҳам ўзини қулай ҳис қилади ва бу роль унга ёқади. Артета фикрича, футболчи ҳар қандай синовдан завқ олади: ўзини исботлаш талаб қилинадиган вазиятлар ундаги қўшимча мотивацияни уйғотади.

Мураббий ўйин ҳолатига қараб Саканинг жойлашувини турлича ўзгартириш мумкинлигини, бу эса жамоа учун фойдали эканини ҳам қўшимча қилди.

Артета «Арсенал»ни Англия чемпионатида сафарда «Вулверҳемптон»га қарши учрашувга тайёрламоқда. Ўйин 18 феврал, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Сака ўнинчи рақамда ўйнашни ёқтиришини айтди