date

«Арсенал» ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле трансферини кўзламоқда

«Арсенал» ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле трансферини кўзламоқда

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Fichajes хабарига кўра, футболчини таркибига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» раҳбарияти француз ҳужумчисини ёзги трансфер ойнасида олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча футболчининг ўзи бу кўчишга қандай қараётгани номаълум.

Дембеле 2023 йилда «Барселона»дан ПСЖга 50 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у Париж клуби сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва 7 та голли пас берди. Transfermarkt портали Дембелени 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле трансферини кўзламоқда