date

«Интер» Станковичнинг ҳуқуқини қайта сотиб олиш масаласини изоҳлади

«Интер» Станковичнинг ҳуқуқини қайта сотиб олиш масаласини изоҳлади

Миланнинг «Интер» клуби бош директори Жузеппе Маротта жамоа «Брюгге» ярим ҳимоячиси Александар Станкович бўйича қайта сотиб олиш бандини ишга тушириши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мароттанинг айтишича, қайта сотиб олиш ҳуқуқи 2027 йилгача амал қилади ва ҳозирча бу мавзуда аниқ хулоса қилиш эрта. У келажакда қандай қарор қабул қилиниши вақт кўрсатишини таъкидлаб, Станкович амалда «Интер»га жуда яқин футболчи экани, у ҳатто Чемпионлар лигасида ҳам қимматли тажриба олаётганини қўшимча қилди.

Александар Станкович 2025 йилда «Интер»дан «Брюгге»га 9 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг белгияликлар билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 38 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Станковичнинг ҳуқуқини қайта сотиб олиш масаласини изоҳлади