Алексей Никитин «Милан» ўйинлари парадоксга ўхшайди деди

Илгари «Уфа», «Ротор» ва бошқа клубларда тўп сурган ҳимоячи Алексей Никитин «Милан»нинг сўнгги натижалари ҳақида фикр билдирди. Жамоа 18 февраль куни «Комо» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса-да, турнир жадвалининг юқори қисмида қолишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Никитиннинг таъкидлашича, ҳозирги «Милан» ўзига хос «парадокс» жамоа: ўйинларини томоша қилганда улар рақибларидан анча устун кўринмайди, масалан, «Интер» каби. Шунга қарамай, «Милан» очколарни йиғади, бироқ майдонда тўлиқ ҳукмронлик қила олмайди ва голлар уларга оғир меҳнат эвазига келмоқда.
Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Массимилиано Аллегри шогирдлари 25 учрашувда 54 очко жамғaрган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг