Постекоглу: "Манчестер Юнайтед"га темир асабли, уникал мураббий керак

«Тоттенхэм Хотспур», «Ноттингем Форест» каби жамоаларда ишлаган, футбол муҳитининг “ичи-ташини” яхши биладиган мураббийлардан бири — Анге Постекоглу «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапириб, гапни айлантирмай тўғридан-тўғри қўйди: бу клубга оддий эмас, айнан “ўзига хос” мураббий керак.
Унинг таъкидлашича, дунё футболидаги энг оғир вазифалардан бири — айнан «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш. Сабаби оддий: бу клуб доим камералар, сарлавҳалар ва муҳокамалар марказида. Бир нарса бўлса — бутун дунё муҳокама қилади. Иккинчи нарса бўлса — яна ҳам шовқин.
Постекоглу фикрича, «Юнайтед»га келадиган мураббий “ҳаммасини битта кунда тузатаман” деган кайфиятда эмас, узоқ йўлга тайёр бўлиши шарт. Яъни: биз шу тизимни танлаймиз, шу тартиб-интизомга амал қиламиз ва бир неча йил шу йўлдан қайтмаймиз, деб айта оладиган инсон керак. Қисқа муддатли “тез натижа” ортидан қувиш бу ерда иш бермаслиги мумкин.
Энг қизиғи, у мураббийнинг фақат майдондаги тактикаси эмас, “матбуотдаги жанглари” ҳам муҳимлигини урғулади. Чунки «Юнайтед»да бир йилда 100 тадан ҳам кўп матбуот анжуманлари, савол-жавоблар, босим ва танқидлар бўлади. Бундай вазиятда раҳбарликка келган инсон қаттиқ гапларни оғир қабул қилмай, руҳан синмай, аксинча “мен буни қила оламан, ўзим қиламан” деган ишонч билан тура олиши керак.
Хулоса битта: «Манчестер Юнайтед»га оддий мураббий эмас — темир асабли, узоқ режали ва ўзига хос характерли лидер керак. Чунки бу клубда нафақат ўйин, балки ҳар куни пиар-майдон ҳам “дерби”.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!