date

Канселу «Барселона»га қайтишининг асосий сабабини айтди

Канселу «Барселона»га қайтишининг асосий сабабини айтди

«Барселона»нинг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу «Ал-Ҳилол»дан ижарага олингач, каталон клубига яна келишни нега истагани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Кўк-анорранглилар» португалиялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олди. Канселу аввал ҳам 2023/24 мавсумида «Барселона» сафида тўп сурганди.

Футболчининг сўзларига кўра, «Барселона» кийиниш хонасидаги муҳит унинг фаолиятида кўрган энг яхшиси бўлган. Айнан шу омил унинг қайтиш қарорида муҳим роль ўйнаган. Канселу бундай илиқ атмосфера илк бор 2023 йилда клубга келганида ҳам борлигини, футбол эса ўзингни яна бир бор кўрсатиш учун иккинчи имконият беришини таъкидлади.

«Барселона» 28-февраль, шанба куни Ханс-Дитер Флик бошчилигида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Канселу «Барселона»га қайтишининг асосий сабабини айтди