date

«Атлетико» Антуан Гризманнни йўқотиб қўйиши мумкин

«Атлетико» Антуан Гризманнни йўқотиб қўйиши мумкин

Мадриднинг «Атлетико» клубида тўп сураётган 34 ёшли франсуз ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Европадан ташқарида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, футболчида MLSдан бир нечта таклифлар мавжуд. Гризманн учун асосий даъвогар сифатида «Орландо» клуби тилга олинмоқда. Франсуз футболчининг бозор нархи 11 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси эса 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Жорий мавсум Испания чемпионатида Гризманн 22 учрашувда майдонга тушди ва 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» Антуан Гризманнни йўқотиб қўйиши мумкин