Молдовалик Лео Сака «Барселона B» сафида илк бор майдонга тушди

Бир неча йил аввал «Барселона» академиясига жалб қилинган молдовалик ҳимоячи Лео Сака клубнинг иккинчи жамоаси — «Барселона B» сафида дебют қилди. Ҳозирда «Барселона B» Испания чемпионатининг кучи бўйича тўртинчи дивизионида иштирок этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саканинг илк ўйини «Алкойано»га қарши учрашувга тўғри келди: ҳимоячи баҳснинг сўнгги ярим соатида захирадан майдонга тушди. У Молдова ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозиргача ушбу жамоа таркибида 11 та ўйин ўтказган.
Маълумот учун, Сака Молдовада туғилган, бироқ 2016 йилда оиласи Испанияга кўчиб кетган. Футболчида Молдова паспортидан ташқари Руминя фуқаролиги ҳам бор. Унинг исми ҳам айнан шу халқаро муҳит таъсирида шакллангани тахмин қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг