«Интер» Янн Зоммер билан ёзда хайрлашишга қарор қилди

Миланнинг «Интер» клуби дарвозабони Янн Зоммер жорий ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, «нерадзуррилар» 37 ёшли швейсарияликка янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган. Клуб эса унинг ўрнига ёшроқ дарвозабонни олиб келишни режалаштирмоқда. Зоммер эркин агент сифатида кетади.
Янн Зоммер 2023 йилда «Бавария»дан «Интер»га 7 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бу мавсум у барча мусобақаларда 33 ўйин ўтказиб, 30 гол ўтказиб юборди ва 17 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt порталида Зоммернинг бозор баҳоси 2,5 миллион евроға тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг