date

Педри Винисиус ҳақида: Тўп у томонда бўлса, ибодат қиламан, дейди

Педри Винисиус ҳақида: Тўп у томонда бўлса, ибодат қиламан, дейди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри футбол майдонида тезлик бўйича кимлар билан беллашишни истамаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У ўзини унчалик тезкор футболчи эмаслигини тан олиб, энг ноқулай рақиблар қаторида Мбаппе ва Винисиусни тилга олди. "Деярли ҳамма билан, чунки мен секинман. Мбаппе, Винисиус... Тўп Винисиусга бориб қолса, фақат ибодат қилишим қолади. У мендан уч баравар тез югуради", — деди Педри El Hormiguero дастурида.

Ҳозирда "Барселона" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Реал" каталонияликлардан бор-йўғи бир очко ортда бормоқда.

Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини "Барселона" 28-февраль, шанба куни ўз майдонида "Вильярреал"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри Винисиус ҳақида: Тўп у томонда бўлса, ибодат қиламан, дейди