Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда «Мевланакапи Гузелхисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги баҳсда дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлади, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш ерга қулагач, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб боради. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни тушуниб, чайқага билвосита юрак массажини амалга оширади, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширади.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган. Бир муддат уча олмаслиги айтилмоқда, бироқ ветеринарларга топширилгач, қушнинг аҳволи аста-секин яхшиланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг