date

Симеоне Лукманни жамоада бошқалардан фарқ қиладиган футболчи деди

Симеоне Лукманни жамоада бошқалардан фарқ қиладиган футболчи деди

Нигериялик ҳужумчи Адемола Лукман Мадриднинг «Атлетико»си сафидаги илк учрашувларидаёқ ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоага тез мослашди. Унинг чиқишлари бош мураббий Диего Симеонени тўлиқ қониқтирмоқда ва аргентиналик мутахассис Лукманни алоҳида фазилатга эга футболчи сифатида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Унинг характеристикалари жамоамиздаги бошқа ўйинчиларникидан фарқ қилади. Лукман кўпроқ индивидуал ҳаракатларга таянадиган футболчи, бизда эса асосан жамоавий услубдаги ижрочилар кўп. Айнан шу жиҳати рақиблар учун ўйинимизни олдиндан айтиб бўлмас қилади. Лукман аллақачон жамоа салоҳиятига кучли туртки берди», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Лукман бундан аввал бир неча йил давомида Италиянинг «Аталанта» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Лукманни жамоада бошқалардан фарқ қиладиган футболчи деди