date

«Интер» етакчиси Бастони «Барселона» вариантини кўриб чиқмоқда

«Интер» етакчиси Бастони «Барселона» вариантини кўриб чиқмоқда

«Интер»нинг марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини «Барселона»да давом эттириш эҳтимолини ўйлаб кўриши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги ойларда каталониялик гранд италиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар кўпайган. Журналист Адриан Санчеснинг ёзишича, 26 ёшли ҳимоячи «кўк-анорранглилар»нинг нияти қанчалик жиддий эканини билиб олгачгина «Интер» билан янги шартнома масаласини кўриб чиқмоқчи.

Бастонининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Шунга қарамай, «нерадзуррилар» раҳбарияти марказий ҳимоячи билан келишувни узайтиришни истамоқда.

Сешанба куни «Интер» Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди: жамоа плей-оффдаги икки ўйин натижасига кўра норвегиялик «Будё-Глимт»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» етакчиси Бастони «Барселона» вариантини кўриб чиқмоқда