date

Хави Марокаш терма жамоасини бошқариши мумкин

Хави Марокаш терма жамоасини бошқариши мумкин

«Барселона» ва Испания терма жамоаси афсонаси Хави Эрнандес Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Хави номзоди асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда, бироқ Марокаш футбол федерацияси ҳозирча испаниялик мутахассис билан музокараларни бошламаган.

Қайд этилишича, амалдаги бош мураббий Валид Реграгининг позицияси бу қишда уй майдонида ўтган Африка кубоги финалидаги омадсизликдан сўнг анча заифлашган.

Хави 46 ёшда. У мураббий сифатида ҳозиргача икки жамоада ишлаган: 2019–2021 йилларда Қатарнинг «Ал-Садд» клуби, 2021–2024 йилларда эса «Барселона». Сўнгги икки йилдирки, Хави ҳеч қайси жамоани бошқармаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хави Марокаш терма жамоасини бошқариши мумкин