«Барселона» Баркола учун 70 миллион евро тўлаши мумкин

ПСЖ вингери Бредли Баркола «Барселона»нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, Париж клуби 23 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасида сотишга тайёр. Барколани ўз сафига қўшиб олишни истаётган жамоалар орасида «Барселона» ҳам бор.
Манбага кўра, ПСЖ футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Баркола 2023 йилда «Лион»дан 45 миллион евро эвазига Париж клубига ўтган, унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда қанот ҳужумчиси барча мусобақаларда 33 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ҳам Барколанинг бозор қийматини 70 миллион еврога тенг деб кўрсатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг