«Галатасарай» «Интер»дан Чалҳаноғлуни сўради, бироқ рад жавоби олди

«Галатасарай» вице-президенти Абдулла Кавукчу клуб «Интер» ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳаноғлуни ўз сафига қўшиб олишни истаганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Функционернинг айтишича, истанбулликлар январда футболчини олиб келиш бўйича яна бир бор уриниш қилган. «Интер» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтган, аммо миланликлар Ҳакан қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслигини билдирган. Кавукчу турк футболчиси миллий жамоа учун рамзий фигура эканини, шунингдек, у «Галатасарай» мухлиси эканини ҳам таъкидлади. «Қачонлигини билмайман, лекин бир куни уни клубимиз сафида кўрамиз», — деди у Football Italia нашрига.
Чалҳаноғлу 2021 йилда «Милан»дан «Интер»га эркин агент сифатида ўтганди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи миланликлар сафида 23 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!