date

«Реал» Мбаппе ҳақидаги сизиб чиқишлардан норози бўлиб қолди

«Реал» Мбаппе ҳақидаги сизиб чиқишлардан норози бўлиб қолди

Матбуотда Килиан Мбаппенинг соғлиғи ҳақида анча батафсил маълумотлар пайдо бўлди. Француз ҳужумчи сўнгги ҳафталарда ноқулайлик билан ўйнаб келган, бироқ энди тўззасидаги муаммо кучайгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабаб Мбаппе «Бенфика»га қарши учрашувни ўтказиб юборди ва бир муддат майдонга туша олмайди.

Onda Cero радиоси журнaлисти Эду Пидал хабарига кўра, «Реал» Мбаппенинг атрофидагилардан L’Equipe нашрига маълумот сизиб чиқаётганидан норози.

Қайд этилишича, L’Equipe материали Мбаппенинг муаммоларини Хаби Алонсо билан ҳам боғлаб, мураббий январда футболчини муддатидан олдин қайтариш ғоясини қўллаб-қувватлаганини эслатган.

«Бенфика» билан ўйиндан кейин Алваро Арбелоа Мбаппе бир неча кунга эмас, узоқроқ муддатга сафдан чиқишини маълум қилди — форварднинг тўлиқ тикланишига вақт берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе ҳақидаги сизиб чиқишлардан норози бўлиб қолди