date

Флик ҳеч қачон таслим бўлмайдиган «Барселона»ни хоҳлайди

Флик ҳеч қачон таслим бўлмайдиган «Барселона»ни хоҳлайди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик каталон клубидаги иш жараёни ва жамоага қўйиладиган талаблар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «Барселона»да фақат натижа эмас, балки ғалаба қандай қўлга киритилгани ҳам муҳим: «Ўтган мавсум “Интер”га қарши баҳсдан кейин мусобақани тарк этганимизда ранжидик, аммо икки ўйинда кўрсатган ўйинимиз учун жамоа билан фахрлангандик. Ўйлайманки, мухлислар ҳам айнан шундай футболни кўришни истайди».

Флик клуб атрофида ҳамма нарса муҳокама қилиниши, ҳар бир детал таҳлил қилинишини қайд этиб, «одамлар Барселона билан яшайди» деди. Шунингдек, у жамоа таркиби жуда ёш ва истеъдодли эканини, бироқ тўлиқ куч билан машғулот ўтказилмаса, рақобатбардош бўлиш қийинлигини урғулади. «Мен ҳеч қачон қўл силтамайдиган жамоани кўришни хоҳлайман. Бу “Барселона”нинг ДНКси», — дея Флик клуб телеканалига айтиб ўтди.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Реал»ни бир очкога ортда қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик ҳеч қачон таслим бўлмайдиган «Барселона»ни хоҳлайди