date

Месси «Барселона»га футболчи сифатида қайтмаслигини билдирди

Месси «Барселона»га футболчи сифатида қайтмаслигини билдирди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона» раҳбарияти ва клуб атрофидаги доираларга келажаги борасидаги позициясини аниқ етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Catalunya Radio хабарига кўра, 38 ёшли аргентиналик футболчи каталон клуби президентлигига даъвогарларнинг барчасига футболчи сифатида «Барселона»га қайтмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, у фаолиятини якунлагач, бошқа рол — масалан, клуб тизимида — яна келиш эҳтимолини истисно этмаяпти.

Месси «Барселона» тизимида 20 йилдан ортиқ вақт ўтказган, 2021 йил ёзида эса жамоани тарк этган. «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳибы бўлган футболчининг «Интер Майами» билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.

«Барселона»нинг янги президенти бўйича сайлов 15 март куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси «Барселона»га футболчи сифатида қайтмаслигини билдирди