«Реал» Рауль Асенсиода бўйин мушаклари спазмини тасдиқлади

Мадриднинг «Реал» клуби расмий сайти орқали Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши учрашувда жароҳат олган ҳимоячи Рауль Асенсио ҳақида маълумот берди. Ўйин давомида футболчининг бўйнини фиксация қилган ҳолда замбилда майдондан олиб чиқишганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб хабарига кўра, 23 ёшли Асенсиога «сервикал контрактура» ташхиси қўйилган. Унинг тикланиш муддати ҳозирча очиқланмади.
Интернетдаги изоҳларга қараганда, бу ҳолат бўйин мушаклари доимий ёки вақти-вақти билан беихтиёр таранглашиб қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Реал» Ла Лиганинг навбатдаги ўйинини 2 март, душанба куни ўз майдонида «Хетафе»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг