Мхитарян «Арсенал»ни тарк этгач «Милан» вариантини эслади

Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ҳозир миланлик «Интер» сафида тўп тепмоқда, бироқ фаолиятида у бошқа йўл билан кетиб, «Рома» эмас, айнан «Милан»га бориб қолиши ҳам мумкин эди. Футболчининг айтишича, бу тафсилотлар унинг жума куни Миланда тақдимоти ўтган китобида ҳам келтирилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мхитарян «Арсенал»дан кейин «Милан»га ўтиш имконияти бўлганини таъкидлади, аммо музокаралар чўзилиб кетгани сабаб у «Рома» билан келишувни якунлаб қўйган. Шундан сўнг футболчи ортга қайтишни истамаганини, оиласи ҳам Римга кўчишга тайёр бўлганини қайд этган.
Ярим ҳимоячининг китоби «Генрих Мхитарян — схемадан ташқаридаги футболчи» деб номланади. У аввалроқ Германия Бундеслигасида ҳам ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг