Клопп «Реал» билан музокарада бир қатор шартларни қўйди

Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг «Реал» клубига келиши эҳтимоли фонида ўз талабларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ «қаймоқранглилар» немис мутахассисини бош мураббий лавозимига таклиф қилишга тайёр экани, Клопп эса бу вариантни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Topskills Sports UK манбасига кўра, Клопп «Реал» раҳбариятига кадрлар сиёсати бўйича аниқ позициясини дарҳол етказган. Унинг фикрича, таркибга икки нафар марказий ҳимоячи, икки нафар ярим ҳимоячи зарур, шунингдек, ҳужумчи Эндрикни жамоага қайтариш масаласи ҳам кун тартибида бўлиши керак.
Бундан ташқари, Клопп Жуд Беллингем ва Эдуардо Камавинга билан хайрлашишни ҳам истаётгани айтилади.
Манбага кўра, мураббий клуб билан эҳтимолий ҳамкорликдан олдин шартларини очиқ айтиб қўйишни муҳим деб ҳисоблаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!