date

Андронов «Барселона»нинг «Вильярреал»га қарши йирик ғалабасини кутмоқда

Андронов «Барселона»нинг «Вильярреал»га қарши йирик ғалабасини кутмоқда

Испания чемпионатининг 26-тури доирасида Каталониянинг «Барселона» жамоаси ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Учрашув олдидан футбол шарҳловчиси Алексей Андронов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Андроновга кўра, «Барселона» бу баҳсда ғалаба қозониши керак. Унинг таъкидлашича, энг мантиқий вариантлардан бири — «Барселона»нинг (-1,5) фора билан ютиши, чунки Флик шогирдлари ҳисобда олдинга чиққач ҳам натижани ушлаб туришга ўтмайди.

«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви бугун, 28 февраль куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 20:15 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирча мезбонлар Ла Лига жадвалида пешқадам, «Вильярреал» эса учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Андронов «Барселона»нинг «Вильярреал»га қарши йирик ғалабасини кутмоқда