date

Флик «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказмоқда

Флик «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказмоқда

Ла Лиганинг 26-тури доирасида шанба куни «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Ушбу учрашув Ханс-Дитер Флик учун «кўк-анорранглилар» бошқарувидаги юбилей — 100-ўйин бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Флик «Барселона» билан ўтказган аввалги 99 баҳсда 74 марта ғалаба қозонган, 9 ўйинда дуранг қайд этилган ва 16 учрашувда мағлуб бўлган.

«Барселона» — «Вильярреал» ўйинини LiveResult портали матнли онлайн тарзда ёритмоқда. Баҳснинг 28-дақиқасида ҳисобни қанот ҳужумчиси Ламин Ямал очди — у дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан кичик бурчак остида аниқ зарба берди.

Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказмоқда