Гави операциядан кейин майдонга қайтишга яқин турибди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави тиззасидан олинган жарроҳлик амалиётидан сўнг тез орада футбол майдонига қайтиши кутилмоқда. У август ойидан бери ўйинларда иштирок этмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, каталонияликлар футболчини дарҳол асосий таркибда тўлиқ юклама билан ўйнатишни режалаштирмоқда. Клуб Гавини аста-секин формага киритиш ниятида, бу борада Марк Бернал билан қўлланган ёндашувга ўхшаш режа танланган.
Яқин ҳафталарда Марк Бернал ҳамда Марк Касадо майдонда кўпроқ вақт ўтказиши кутилмоқда, Гавига бериладиган юклама эса босқичма-босқич оширилади. Жамоа ҳеч қандай таваккал қилмоқчи эмас: бош мураббий Флик Гавини жуда юқори баҳолайди ва уни ўзига хос футболчи деб ҳисоблайди, шу сабаб унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.
Жорий мавсумда 21 ёшли Гави Ла Лигада атиги икки учрашувда майдонга тушди ва битта голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!