Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини «Банфилд»га қарши ўйинда ўтказди. Унда «Ривер Плейт» 3:1 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан шу ёмон натижалар Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсиқ бўлди. Шунга қарамай, клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди ва у бу лаҳзани жуда ҳиссиётли тарзда якунлади.
«Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетган тақдирингда ҳам барибир клуб билан қоласан», деди Гальярдо ўйиндан кейин кўз ёшларини тия олмай.
Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 90-йилларда «Ривер Плейт» сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам футболчи сифатида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!