Серхи Роберто «Барселона»даги сардорларнинг характерини юксак баҳолади

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Серхи Роберто ҳозир Италияда «Комо» сафида ўйнамоқда ва каталонияликлар жамоасидаги сардорлар ҳақиқий етакчи эканига шубҳа қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
34 ёшли испаниялик футболчи 2024 йилда клубни тарк этишидан аввал «Барселона»да сардорлик боғичини ҳам таққан.
«Барселонада характери жуда кучли, майдонда энг юқори даражада ўзини кўрсата оладиган зўр сардорлар бор. Қийин паллаларда чинакам яхши футболчиларнинг сифати билинади. Мен ‘Барса’дан шубҳаланмайман: ўйинчиларда характер борлигини кўряпман ва улар майдонда бор кучини беришга ишонаман», — деди Роберто.
Сешанба куни «Барселона» Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади. Биринчи ўйинда Мадридда Ханс-Дитер Флик жамоаси 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!