Суперлига баҳси: «Сўғдиёна» ва «Насаф» таркиблари маълум

Ўзбекистон Суперлигасининг 2 туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири Самарқанд шаҳридаги Динамо стадионида бўлиб ўтади. Унда Жиззахнинг Соғдиёна жамоаси Қаршининг Насаф клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:15 да бошланиши режалаштирилган.
Мазкур муҳим ўйинни бошқариб боришни Аҳрол Рисқуллаевга ишониб топширилди. Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. VAR тизимида эса Достон Раҳмонов ишлайди. Учрашув назоратчиси сифатида Марат Исмоилов тайинланган.
Мураббийлар штаби ўйин учун асосий таркибларни эълон қилди. Соғдиёна сафида Никола Миркович, Жасурбек Жалолиддинов ва Файсал Мулич каби футболчилар майдонга тушиши кутилмоқда. Насаф таркибида эса Абдувоҳид Неъматов, Бобир Абдихолиқов ҳамда Умар Эшмуродов каби тажрибали ўйинчилар асосий таркибдан жой олди.
"Сўғдиёна": 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Отабек Аҳадов, 7.Александр Болевич, 8.Суҳроб Иззатов, 9.Фейсал Мулич, 11.Отабек Жўрақўзиев, 14.Люпчо Дориев, 32.Нодиржон Сойибов, 70.Жасурбек Жалолиддинов, 77.Ойбек Нурматов.
Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 13.Филип Иванович, 17.Оллаберган Каримов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 29.Амирбек Саидов, 30.Муҳаммадаюб Омонов, 42.Сардорбек Эркинов, 47.Абдуазим Ортиқов.
"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 82.Асилбек Нўмонов, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 22.Диёр Абдуназаров, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 32.Қувонч Хушвақтов, 76.Зафар Садуллаев, 80.Даврон Усмонов, 99.Кингсли Сокари.
Ҳар икки жамоа ҳам ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солиши шубҳасиз. Мухлислар стадионда қизиқарли ва муросасиз футбол гувоҳи бўлишлари кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!