“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувида киритилган голларни томоша қилинг!

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Насаф” беллашувида меҳмонлар ўз сўзини айтди. Қаршиликка бой ўтган учрашувда Қарши клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, сафардан қимматли уч очко билан қайтди.
Ўйиннинг биринчи қисмидаёқ “Насаф” тезкор ва аниқ ҳаракат қилди. Ҳисоб 15-дақиқада очилди: Ойбек Рустамов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан кўп ўтмай, 22-дақиқада Шароф Муҳитдинов (узатма муаллифи: Зафармурод Абдирахматов) яна бир гол уриб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади — 0:2.
“Сўғдиёна” иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш, интригани қайтариш учун ҳаракат қилди. Хусусан, 74-дақиқада жиззахликлар пенальти орқали ҳисобни қисқартириш имкониятига эга бўлди. Аммо Люпчо Дориевнинг 11 метрлик зарбаси голга айланмади.
Қолган дақиқаларда “Насаф” ҳисобни назорат қилди, ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва рақибга хавфли бурилиш қилиш имконини бермади. Натижада таблода 0:2 ҳисоб сақланиб қолди ва уч очко Қаршига йўл олди.
Суперлига
2-тур
“Сўғдиёна” – “Насаф” 0:2
Голлар: 15 - Ойбек Рустамов, 22 - Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдирахматов)
Голга айланмаган пеналти: 74 - Люпчо Дориев
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!