Реал Мадрид юлдузи Родри трансферига қарши чиқди

1 дақиқа ўқиш1K
Реал Мадрид юлдузи Родри трансферига қарши чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа раҳбариятига кескин шарт қўйди. Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Қироллик клуби"га ўтадиган бўлса, жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда Испаниянинг Ел Насионал нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги "Олтин тўп" соврини учун асосий даъвогар айнан Винисиус ҳисобланаётган эди. Бироқ якунда нуфузли мукофот кутилмаганда Родрига насиб этди. Ушбу қарордан норози бўлган "Реал Мадрид" ўша вақтда тақдирлаш маросимини бойкот қилган эди. Кўринишидан, Винисиус ҳали ҳам бу воқеани унутмаган ва испаниялик футболчи билан бир сафда тўп суришни истамаяпти.

Айни дамда Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ томонлар ўртасидаги муносабатлар бироз таранглашган. Хабарларга кўра, футболчи ва клуб раҳбарияти маош масаласида ҳамон келиша олмаяпти. Агар Родри трансфери амалга ошса, Винисиуснинг Мадридни тарк этиш эҳтимоли янада ортиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?