Мишел Платини VAR тизимини кескин танқид қилди

Спорт1 дақиқа ўқиш568
Мишел Платини VAR тизимини кескин танқид қилди

UEFA собиқ президенти ва француз футболи афсонаси Мишел Платини замонавий футболда VAR тизимидан фойдаланиш тартибига нисбатан ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, видео такрорлар тизими ўйиннинг табиий руҳини бузмоқда ва ҳакамлик тизимини мураккаблаштириб юбормоқда.

Платини «After Foot» дастурига берган интервьюсида VAR тизимини фақатгина инсон кўзи билан аниқлаш қийин бўлган вазиятларда, хусусан, офсайдлар ва чизиқли эпизодларда қўллаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, технологиялар футболнинг асосий қоидаларини ўзгартириб юбормаслиги керак.

Айниқса, қўл билан ўйнаш ҳолатларида VAR аралашувидан чарчаганини яширмаган собиқ футболчи, бу борадаги қоидаларнинг тез-тез ўзгариши ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, қўл билан ўйнаш тасодифий ёки қасддан бўлиши мумкин, аммо VAR туфайли ҳакамлар ҳар бир вазиятни ҳаддан ташқари чуқур таҳлил қилишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими 2018 йилда халқаро миқёсда расман қабул қилинган эди. Ўша вақтдан буён ушбу тизим футбол оламида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Кўплаб мутахассислар ва мухлислар ҳам худди Платини сингари, технологиялар ўйиннинг динамикасини секинлаштираётганидан шикоят қилишади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда 26 ноябрь куни олтин қуймалар нархи тушди
  2. Жамият
    Сотиш учун бозорга олиб келинган от эгасини бозордан олиб чиқиб кетишга урингани кўпчиликни таъсирлантирди (видео)
  3. Спорт
    Клуб Брюгге КВ — Ливерпуль: таркиблар ва жонли матн
  4. Спорт
    Атл. Мадрид — Викинг: таркиблар ва жонли матн
  5. Дунё
    «Пулдан ҳам қимматроқ талаб»: 40 йил ноҳақ қамоқда ўтирган Ажамо нимани танлаган эди?
  6. Авто
    Расман: UzAuto 1 январдан автомобиллар учун фоизсиз бўлиб тўлаш тизимини бекор қилади
  7. Жамият
    Уй сотиб олишдан олдин қурилиш ҳужжатларини текшириш хизмати ишга туширилди
  8. Спорт
    «Салоҳиятига заррача шубҳам йўқ»: Пеп Гвардиола Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлади
  9. Дунё
    Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради
  10. Ўзбекистон
    Ўзбекистон 2027 йилги «энг юқори хавфсизлик» таъминланган давлатлар қаторига кирди