МЛСда катта жанжал: икки футболчи умрбод футболдан четлатилди

1 дақиқа ўқиш2.3K
МЛСда катта жанжал: икки футболчи умрбод футболдан четлатилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • MLS Деррик Жонс ва Яв Ебоани 2024 ва 2025 йилги мавсумларда футбол ўйинларига, жумладан, ўз жамоалари иштирокидаги баҳсларга пул тикгани учун умрбод дисквалификация қилди.
  • Терговда улар кенг кўламли қимор фаолияти билан шуғуллангани ва 2024 йил 19 октябрдаги учрашувда Жонс сариқ карточка олишига пул тикилгани аниқланган.
  • Ўша пайтда “Коламбус Крю” сафида тўп сурган футболчилар бошқа тиккувчилар билан махфий маълумот алмашган бўлиши мумкин.

Америка футболида катта шов-шувга сабаб бўлган воқеа юз берди. МЛС раҳбарияти икки футболчи — Деррик Жонс ва Яв Йебоага нисбатан энг оғир жазолардан бирини қўллади. Лига расман уларни умрбод дисквалификация қилди. Бу ҳақда МЛСнинг ўзи расмий баёнот берди, кейинроқ Reuters ва ESPN ҳам хабарни тасдиқлади.

Лига матбуот хизмати маълумотига кўра, тергов жараёнида ҳар икки футболчи 2024 ва 2025 йилги мавсумларда футбол ўйинларига, жумладан, ўз жамоалари иштирок этган баҳсларга ҳам фаол равишда пул тиккани аниқланган. МЛС, шунингдек, уларнинг футболга доир кенг кўламли қимор фаолияти билан шуғулланганини таъкидлади.

Энг кескин ҳолатлардан бири 2024 йил 19 октябрдаги учрашув билан боғлиқ бўлди. Расмий баёнотда айтилишича, ўша ўйин олдидан ҳар икки футболчи Деррик Жонс сариқ карточка олишига пул тиккан ва учрашув давомида айнан шу ҳолат рўй берган. МЛС, бундан ташқари, футболчилар бошқа тиккувчилар билан ҳам махфий маълумот бўлишган бўлиши мумкин, деган хулосага келган.

Ўша пайтда Жонс ва Йебоа “Коламбус Крю” сафида тўп сурган эди. Кейинчалик уларнинг фаолияти турлича давом этди: 29 ёшли Деррик Жонс ҳозир эркин агент мақомида юрибди, 28 ёшли Яв Йебоа эса Хитойнинг “Циндао Хайню” клубига ўтган.

Деррик Жонс фаолияти давомида “Филадельфия Юнион”, “Нэшвилл”, “Хьюстон”, “Шарлотт” ва “Коламбус Крю” каби жамоаларда ўйнаган. Яв Йебоа эса МЛСда “Коламбус Крю”дан ташқари “Лос-Анжелес” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Йебоанинг исми МЛС мухлисларига айниқса 2023 йилги чемпионлик мавсуми билан яхши таниш. У айнан ўша йили “Коламбус Крю” билан МЛС чемпиони бўлган ва финалда “Лос-Анжелес”га қарши баҳсда ҳал қилувчи гол муаллифига айланган. Шу боис бугунги қарор футбол жамоатчилиги учун янада қаттиқ зарба бўлиб эшитилди.

Қисқаси, МЛС бу қарор орқали бир нарсани жуда очиқ кўрсатди: лига ўйинлар ҳалоллиги масаласида ҳеч қандай юмшоқлик қилмоқчи эмас. Жонс ва Йебоа учун бу футбол фаолиятидаги энг оғир бурилиш бўлди. Бир пайтлар чемпионлик, муҳим голлар ва катта умидлар билан тилга олинган футболчилар энди МЛС тарихида қора саҳифа билан эслаб қолинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?