Франция термаси янги либосларини тақдим этди, рамзлар очилди

1 дақиқа ўқиш429
Франция термаси янги либосларини тақдим этди, рамзлар очилди

Франция футбол федерацияси ва машҳур спорт бренди Nike Франция миллий жамоасининг навбатдаги жаҳон чемпионати учун мўлжалланган янги либосларини расман тақдим қилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилди.

Янги форма нафақат дизайн, балки чуқур маъно ва рамзларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Кўк рангдаги уй либоси янги авлоднинг юқори мақсадлар сари интилишини ифода этса, яшил-кулранг сафар либоси “Liberte” — озодлик ғоясини акс эттиради. Ушбу образ Франция ва АҚШ ўртасидаги тарихий дўстликни ҳамда Озодлик ҳайкали орқали ифодаланадиган умумий қадриятларни ёдга солади.

Франция термаси янги либосларини тақдим этди, рамзлар очилди

Франция термаси янги либосларини тақдим этди, рамзлар очилди

Маълум бўлишича, футболчилар янги сафар либосларида 26 март куни Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Уй либоси эса 29 март куни Колумбияга қарши баҳсда илк бор намойиш этилади. Ҳар икки учрашув АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.

Янги форма мухлислар орасида аллақачон катта қизиқиш уйғотган бўлиб, унинг услуби ва маъноси Франция термасининг янги босқичга қадам қўяётганини англатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?