Ирма Теста ЖЧ-2026га чиқолмаган миллионер футболчиларни танқид қилди

Спорт1 дақиқа ўқиш3.4K
Ирма Теста ЖЧ-2026га чиқолмаган миллионер футболчиларни танқид қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ирма Теста Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026ga чиқа олмагани ортидан миллионер футболчиларни танқид қилди.
  • «Мовий гвардия» плей-офф финалида Босния ва Герсеговинага пеналтилар сериясида 1:1, пен – 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, тарихда учинчи маротаба Жаҳон чемпионатига йўл ололмади.

Бокс бўйича жаҳон ва Европа чемпиони, шунингдек, Токио–2020 Олимпиадаси бронзаси соҳиби Ирма Теста Италия футбол терма жамоасининг кетма-кет учинчи жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мовий гвардия» ЖЧ-2026 саралаш плей-офф финалида Босния ва Герцеговинага пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, (1:1, пен – 1:4) тарихда учинчи маротаба Жаҳон чемпионатига йўл ололмади.

Муваффақиятсизликдан сўнг, Италия футбол федерацияси раиси Габриэле Гравина шундай изоҳ берди: «Футбол — бу юқори даражадаги профессионалликни талаб қилувчи спорт тури. Уни бошқа спорт турлари билан солиштириш қийин».

28 ёшли Теста ижтимоий тармоқда ёзган фикрларида ўз ҳис-туйғуларини очиқ ифода этди: «Биз ҳақиқий профессионаллармиз. Майдонга тушиб, юртимиз ва байроғимиз учун курашамиз ҳамда ғалаба қозонамиз. Бу вақтда миллионер футболчилар эса ўйин майдонида ўзларини кулгига қолдиришмоқда. Мен футболчилардан кўпроқ машқ қиламан, лекин уларнинг ошпазлари ёки ёрдамчиларидан ҳам камроқ пул топаман. Шунингдек, агар мен ютқазсам (бу камдан-кам содир бўлади), бутун миллат олдида жавобгарлик оғирлигини ҳис қиламан. Аслида эса мендан ҳеч ким ҳеч нарса талаб қилмайди, чунки барча фақат футбол кўриш билан банд».

У ўз постини руҳлантирувчи сўзлар билан якунлади: «Форза, Италия! (Олға, Италия!) Паста ва Тото Кутунио!»

Итальян спортчиси Ирма Тестанинг сўзлари терма жамоага муҳаббат ва меҳр билан қарашини, шу билан бирга жамоанинг натижалари учун шахсан масъулият ҳис қилишини кўрсатади. Унинг фикрлари мухлислар учун илҳом ва қувонч манбаи бўлди, чунки ҳар бир спортчи ўзи учун ҳам, миллат учун ҳам курашади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    «Эй гўзал қизим, бу гаплар сенга»: отанинг қизига қаратилган 9 та ҳаётий ўгити
  2. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  3. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  4. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади
  5. Дунё
    Ҳиндистонда маймунлар Тожмаҳалнинг учта дарвозасини эгаллаб, сайёҳларга ҳужум қилмоқда
  6. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  7. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  8. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  9. Дунё
    Трамп Путиннинг Майамидаги G20 саммитига келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
  10. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади