Жавоҳир Синдоров Хикару Накамура билан дурангни қандай изоҳлади?

Спорт2 дақиқа ўқиш838
Жавоҳир Синдоров Хикару Накамура билан дурангни қандай изоҳлади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан кечган баҳсда чарчоқ сабабли дуранг ўйнаганини маълум қилди.
  • Ушбу партия каталонча дебют вариантида тахминан 35 дақиқадаёқ якунланиб, мусобақа тарихидаги энг қисқа учрашувлардан бирига айланди.
  • Турнир якунига икки тур қолганида 9 очко тўплаган Синдоров энг яқин таъқибчиси Аниш Гиридан 2 очко олдинда бормоқда.

Фото: Michal Walusza / FIDE

Ўзбекистонлик шахмат юлдузи Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирининг 12-турида америкалик гроссмейстер Хикару Накамура билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этилган дуранг юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ушбу партия турнир тарихидаги энг қисқа учрашувлардан бири сифатида қайд этилди. Томонлар каталонча дебютнинг бир вариантини танлаб, тахминан 35 дақиқадаёқ дурангга келишишди.

Синдоров матбуот анжуманида бу турдаги асосий мақсади кучни тежаш ва ортиқча таваккалчиликдан қочиш бўлганини очиқ билдирди. Унинг таъкидлашича, олдинги турда Фабиано Каруанага қарши ўйин жуда оғир ўтган ва бу уни анча чарчатган.

— “Бугунги дуранг яхши натижа. Ҳозирги ҳолатда Накамура билан узоқ ва оғир партия ўйнаш учун сабаб кўрмадим. Шунинг учун хавфли вариантларга киришмадим. Агар у узоқ ўйин хоҳласа, мен тайёр эдим. Лекин у ҳам эҳтиёткор йўл танлашини кутдим. Ҳатто партиядан олдин тез дуранг бўлишини сезгандим. Кечаги ўйин жуда оғир бўлганди ва чарчоқ бор эди,” — деди Жавоҳир Синдоров.

Бу турда унинг энг яқин рақиби бўлган нидерландиялик Аниш Гири ҳам дуранг қайд этди. Шу тариқа турнир якунига икки тур қолганида Синдоров (9 очко) ва Гири (7 очко) ўртасидаги фарқ 2 очкога тенг бўлиб қолмоқда.

Жавоҳир Синдоров Хикару Накамура билан дурангни қандай изоҳлади?

Энг муҳим жиҳат — навбатдаги турда айнан шу икки шахматчи ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳсдаги дуранг натижаёқ Синдоровга муддатидан аввал ғалабани таъминлаши мумкин. Гири учун эса биринчи ўрин фақат назарий имконият сифатида қолмоқда.

Синдоров бу ўйинга тўлиқ тайёргарлик билан чиқишини таъкидлади:

— “Аниш эҳтимол узоқ партия ўйнайди. Мен эса ҳар қандай вазиятга тайёрман. Агар у ютишга ҳаракат қилса, мен ҳам курашаман. Лекин турнир ҳолатига қараб ҳаракат қиламан. Тайёргарликни ChessBase орқали олиб бораман, партияларини таҳлил қиламан. Унинг ижтимоий тармоқларда нима ёзаётгани мен учун аҳамиятли эмас,” — деди у.

Турнирда 13 апрел дам олиш куни бўлиб ўтди. Синдоров бўш вақтни дам олиш ва енгил фаолиятлар билан ўтказишни режалаштирганини айтди.

— “Дам оламан, видеоўйинлар ўйнайман. Балки Counter-Strike ҳам ўйнарман,” — деди у табассум билан.

13-тур учрашувлари 14 апрел куни Тошкент вақти билан 17:45 да бошланади. Синдоров Гирига қарши қора доналарда ҳаракат қилади. Илк даврадаги ўйинда улар дуранг қайд этган эди.

Агар Синдоров ушбу турнирда чемпионликни таъминласа, у жаҳон чемпиони унвони учун Доммаражу Гукеш билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  2. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  3. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  4. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  6. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  7. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  8. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  9. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  10. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди