22:23 / 03.04.2017
5 083

Одил Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» клуби мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» Хитой Супер лигасининг 3-турида мағлуб бўлди, деб ёзади Дарё.уз.
Одил Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» клуби мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони билан ўйин учун Гуанжоуга ташриф буюрган шанхайликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Одил Аҳмедов мазкур беллашув қайдномасига киритилмади.

Ҳар икки жамоанинг урилган голларида легионер футболчиларнинг хизмати мавжуд. Мезбонлардан Гуларт биринчи голга пас берди ва учинчи голни урди. Иккинчи гол Алан ҳисобига ёзилди. Меҳмонлардан эса Халк 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Элкесенда 1 та гол, Оскарда 1 та голли пас бор.

Егор Кримец Хитой чемпионатининг 3-турида ҳам қайдномага кирмади. Унинг жамоаси жаҳоннинг энг сердаромад футболчиси Карлос Тевес тўп сурадиган «Шанхай Шенхуа»ни таслим қилди. Яқиндагина уй стадиони ёниб кетган шанхайликлар сафида Гуарин ҳам, Тевес ҳам ҳеч нарса қила олмади.

Ва ниҳоят Анзур Исмоилов ҳам Супер лиганинг бу турида мураббийлар эътиборидан четда қолди. Унинг жамоадошлари Феликс Магат мураббийлик қилаётган «Шандонг Луненг» олдида ожиз қолди. Беллашувда Паписс Сиссенинг дубли барча масалани ҳал қилди.

Хитой Супер лигаси
3-тур ўйинлари
1 апрель, шанба


«Гуанжоу Эвергранд» — «Шанхай СИПГ» 3:2

Голлар: Ю Ханчао, 12 (1:0). Алан, 24 (2:0). Элкесен, 53 (2:1). Ҳалк, 70 (2:2). Рикардо Гуларт, 80-пен (3:2).

«Бейдзинг Гуоан» — «Шанхай Шенхуа» 2:1

Голлар: Бурак Йилмаз, 37 (1:0). Цао Юндинг, 40 (1:1). Бурак Йилмаз, 87 (2:1).

«Чанчун Ятай» — «Шандонг Луненг» 0:2

Голлар: Паписс Сиссе, 59 (0:1). Паписс Сиссе, 81 (0:2).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» клуби мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди